Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг келажаги қандай бўлади? Ўзбекистон ҳуқуқшунослари қандай чақириқларга тайёр бўлиши лозим?

Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг келажаги қандай бўлади? Ўзбекистон ҳуқуқшунослари қандай чақириқларга тайёр бўлиши лозим?

28.01.2020, 10:28

Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг келажаги қандай бўлади? Ўзбекистон ҳуқуқшунослари қандай чақириқларга тайёр бўлиши лозим?

 

“Tashkent Law Spring" II Халқаро юридик форумининг дастури эълон қилинди.

“Tashkent Law Spring”  II Халқаро юридик форумининг бу йилги бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)” деб номланган.

Тўртинчи саноат инқилоби дунёни ўзгартирмоқда. Сунъий ақл, блокчейн, нанотехнологиялар жамият ҳаётига кириб келди.

Энди роботлар юрист ва судяларнинг ўрнини эгаллашга қодирми? Бир неча йил ичида ҳуқуқ қандай кўринишга эга бўлади? Бу ва бошқа долзарб масалалар миллий ва хорижий экспертлар, вазирлик ва давлат идоралари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида 2020 йил 23-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган форумда муҳокама қилинади.

Демак, Форум ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Tashkent Law Spring” II юридик форумини дастурининг дастлабки вариантини эълон қилди.

Дастурга кўра, форумнинг мунозара сессиялари тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқшунослик касбининг янги уфқлари ва ҳуқуқ технологиялари, давлат бошқаруви, корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари, арбитраж, фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мавзуларига бағишланган бўлади.

Шунингдек, муҳокама марказидан рақамли муҳитда ахборот тарқатиш муаммолари (Fake News, Fake Evidence), коррупцияга қарши кураш, глобал иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солиш, солиқ сиёсати масалалари ўрин олади.

Бундан ташқари, дунёгa мaшҳур aдвoкaтлик фирмaлaри aдвoкaтлaридaн маҳорат дарслари уюштирилиши режалаштирилган.

Форум ҳақида батафсил маълумотларни http://tashkentlawspring.uz   сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Tashkilotchi

Minjust

Hamkorlar