Халқаро Савдо Палатасининг Халқаро арбитраж суди Президенти Алексис Мур “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумида спикер сифатида иштирок этади

Халқаро Савдо Палатасининг Халқаро арбитраж суди Президенти Алексис Мур “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумида спикер сифатида иштирок этади

28.01.2020, 12:03

 Алексис Мур ­– Халқаро Савдо Палатасининг Халқаро арбитраж суди Президенти, халқаро арбитраж соҳасидаги дунёга машҳур ҳуқуқшунослардан бири.

У фаолияти давомида 260 дан ортиқ арбитраж ишларни кўришда арбитр, эксперт ёки тараф вакили сифатида иштирок этган, арбитраж соҳасида бир қатор юқори лавозимларда ишлаб келмоқда (Халқаро адвокатлар ассоцияцияси Aрбитраж қўмитасининг раиси (2012-2013), Лондон Халқаро арбитраж суди аъзоси (2012-2015), Милан Савдо Палатасининг Aрбитраж кенгаши аъзоси (2006-2014) ва 2015 йил 1 июлдан ҳозирги вақтгача Халқаро Савдо Палатасининг Халқаро арбитраж суди Президенти).

Алексис Мур халқаро тижорат ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ соҳасидаги кўплаб китоблар ва нашрларнинг муаллифи, арбитраж соҳасидаги машҳур француз нашрларидан бўлган Париж халқаро арбитраж журнали “Les Cahiers de l'Arbitrage”нинг асосчисидир.

Шуни ҳам алоҳида такидлаш лозим-ки, ҳакамлик ва низоларни ҳал қилишга ихтисослашган 35 та юридик фирмани ўз ичига олган, Франциянинг машҳур Castaldi Mourre & Partners” адвокатлик фирмасига Алексис Мур томонидан 1996 йилда асос солинган.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми ҳақидаги батафсил маълумотларни http://tashkentlawspring.uz   сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Tashkilotchi

Minjust

Hamkorlar